2019 йил  10 январь куни  Шаҳрисабз туман ҳокимлигида тадбир

2019 йил 10 январь куни Шаҳрисабз туман ҳокимлигида тадбир

2019 йил 10 январь куни Шаҳрисабз туман ҳокимлигида Республика Маънавият ва Маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими ташабусси билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан ўқув-семинар бўлиб ўтди. Семинарда сўз олган ЎзЛИДеП вилоят кенгаши раҳбари Орзиқул Шеров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси Жавҳар Дўстов,Қашқадарё вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш катта ўқитувчиси Асрор Турсуновлар Мурожаатномада белгиланган энг устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.