Кимлар қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқига эга?

Кимлар қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқига эга?

2019 йил 1 январдан қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиш фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 22 октябрдаги  «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўрисида»ги қарорига асосан белгиланди.

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси, Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбасининг хабар беришича, Шаҳрихон тумани «Шоҳ» кўчасининг икки томонида асосан қурилиш маҳсулотлари билан савдо қилаётган якка тартибдаги тадбиркорлар жойлашган.  Уларнинг айримлари бу қарордан бехабарга ўхшайди. Тўғрироғи, билишса ҳам турли баҳоналарни рўкач қилиб, янги тартибга ўтишни пайсалга солишмоқда. Жумладан, Алишер Юсупов ва Шуҳратбек Назиров.  Икковини ҳам туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари  бир неча бор огоҳлантиришган. Шунга қарамай, улар фаолиятини эски усулда давом эттириб келаётган эди.

Маълумки, қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари ҳажмининг катталиги ва вазнининг оғирлиги сабабли, хусусий тадбиркорлар ушбу маҳсулотларни траспорт воситаларига юклаш, ташиш, тушириш, қадоқлаш, қўриқлаш ва сотишни рухсат этилган бир нафар ёлланма ишчи билан бажара олмаётганликлари сабабли қонунчиликда белгиланганидан ортиқча ходимларни ёллаб, норасмий ишлатишига мажбур бўлаётган эди. Бу эса ўз навбатида норасмий ёлланган ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва меҳнат хавфсизлиги таъминланмасдан, меҳнат стажлари юритилмаслигига ҳамда келгусида асосланган пенсия тўлови кафолатланмасдан қолишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунига биноан юк ортиш ва тушириш оғир ва хавфли ишлар тоифасига киритилган бўлиб, иш жараёнида бир ходимнинг доимий кўтарадиган юк оғирлиги 15 кг. дан ва иш сменаси давомида жами кўтарадиган юки 870 кг. дан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Аёнки,  қопи 50 килограмм бўлган цемент, шифер ва ёғоч маҳсулотлари сотишда 1 нафар ишчи билан мазкур нормаларга амал қилиб бўлмайди.

Юридик шахс эса расмий равишда истаганча, ишчи кучидан фойдаланиши мумкин.

Солиқ ходимларининг бу каби тарғиботлари самарасида айни пайтга келиб, қурилиш материаллари  савдоси билан шуғулланаётган  100 дан ортиқ якка тартибдаги тадбиркор юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтди. (манба:xabar.uz)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>