Сурхондарёдаги мактаб директори ўқувчини уриб, унинг қулоқ пардасини йиртиб юборгани маълум қилинди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 4-мактаб директори 11-синф ўқувчисини дарсга кеч қолгани учун урган. Бу ҳақда ўсмирнинг онаси вилоят прокуратурасига мурожаатида маълум қилган.

Бош прокуратура матбуот хизматидан «Газета.uz»га хабар беришларича, аёл ўз аризасида берилган зарба оқибатида ўғлининг қулоқ пардаси йиртиб юборганини билдирган.

Жарқўрғон туман прокуратураси онанинг аризаси асосида терговолди текширув ҳаракатларини бошлаган. Судга оид тиббий экспертиза ўтказиш белгиланган.

Бош прокуратурадан қўшимча қилишларича, ушбу ҳодиса идора назоратига олинган. (манба:daryo.uz)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>