ЎзМУ шов-шув бўлган хазина университет ходимлари томонидан 2—3 йил давомида тўпланганини маълум қилди

ЎзМУ шов-шув бўлган хазина университет ходимлари томонидан 2—3 йил давомида тўпланганини маълум қилди

ЎзМУ топилган хазинанинг деярли барчаси университет музейининг ходимлари томонидан сўнгги 2—3 йиллар давомида йиғилганини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзМУ матбуот хизмати хабар берди.

Университет хазина ҳақидаги хабарларда келтирилган 5 та расмдаги китоблар ва осори-атиқалар университетда йўқлиги, улар интернетдаги ресурслардан олингани ҳамда мақола муаллифи томонидан маълумотнинг жозибадорлигини ошириш учун фотоколлаж учун фойдаланилганини маълум қилди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида топилган деб эълон қилинган осори-атиқалар, ноёб санъат асарлари ва қимматли буюмлар бўйича археологик изланишлар ЎзМУ олимлари томонидан олиб борилмаган.

«Ушбу ашёларда университетга тегишлилигини тасдиқловчи муҳрлар мавжуд (Туркестанский Народний Университет ва SAGУ муҳрлари) ва ҳозирда улар университетда сақланмоқда», – дейилади ЎзМУ хабарида.

Шунингдек, университет 8 килограмм олтин топилганини ҳам рад этиб, бу ҳақда ЎзМУда расмий маълумот йўқлигини билдирган.

Бир неча кун аввал, Тошкент марказидаги эски биноларнинг ертўласида 80 йил аввал йўқолган ва миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга хазина топилгани ҳақидахабар тарқалди. Кейинроқ хазина Миллий университетнинг ертўласидан чиққани ҳақидахабар берилганди. (манба:daryo.uz)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>