Мирзиёевнинг Бухорога сафари, Самарқанд ва Қашқадарёда тошқин, Шаҳрамнинг янги рақиби ва бошқа хабарлар

Мирзиёевнинг Бухорога сафари, Самарқанд ва Қашқадарёда тошқин, Шаҳрамнинг янги рақиби ва бошқа хабарлар

Бугун,  29 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида бугун Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

Жамият

ФВВ Самарқанддаги сув тошқинлари юзасидан маълумот берди (фото)

29 март куни бошланган сурункали ёмғир ёғиши натижасида, Самарқанд шаҳрининг «Буюк Ипак йўли», «Афросиёб», «М.Қошғарий», «Мир Саид Барака», «Оби Раҳмат», «Муқимий», «Ўзбекистон», «А.Темур», «Конимех», «Мулён-Сочаки боло» чорраҳасидаги кўчаларига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилган.

Қашқадарё вилоятидаги қишлоқларда кучли сел келиши кузатилди (фото+видео)

Кеча, 28 март куни Қашқадарё вилояти, Китоб туманининг тоққа яқин ҳудудлардаги қишлоқларига кучли сел келиши кузатилган.

Спорт

Танишинг: Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Айни пайтга келиб, унинг ушбу жангдаги рақиби аниқ бўлди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди. (манба:xabar.uz)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>