31 март куни Бухоро Давлат университети Тарихий ва маданий мерос факультети тарих таълими йўналиши, 4-босқич талабаси Д.Б. ўзини осиб қўйган.

1996 йилда Ғиждувон туманида туғилган талаба қиз Бухоро шаҳридаги акасининг уйида ўзини осган.

***

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби соддалаштирилди.

Ўзбекистонда ҳайдовчилар қаерда рўйхатдан ўтганидан қатъи назар 2019 йил 1 апрелдан ҳайдовчилик гувоҳномаларини Давлат хизматлари марказларида алмаштириши мумкин.

***

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори: «Афросиёб» поезди ойнасини синдирган шахс 2 минг доллар зарар етказади.

Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан ўтказилган «Темир йўлларда хавфсиз кун» тарғибот тадбирида «Афросиёб» тезюрар поездини бир дона ойнаси 2 минг долларга тенг экани айтилди.

***

Ўзбекистонда 5 кун ичида 258 нафар фоҳиша қўлга олинди.

Ўзбекистонда ўтказилган ушбу рейдлар давомида фоҳишабозлик, қўшмачилик ва болалар савдоси каби ҳолатлар аниқланган. Хусусан, тунги клублар, меҳмонхоналар ва сауналарда уюштирилган 2 861 та рейд давомида 258 нафар енгилтабиат аёл қўлга олинган. Улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. 87 нафар қонунбузарга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган. (манба:daryo.uz)