Ўзбекистонда 3 ой ичида оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлигини тиклашга 1 млрд сўм маблағ йўналтирилди

Ўзбекистонда 3 ой ичида оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлигини тиклашга 1 млрд сўм маблағ йўналтирилди

Республикада ногирон хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг I чорагида 980 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон республикаси Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматининг маълумотига таяниб Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Жумладан, улар ногиронлик аравачалари, тиббий протез-ортопедик ва эшитиш мосламалари, қўлтиқтаёқ, ҳассалар, юриш мосламалари ҳамда дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Шунингдек, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлик ҳолатларини яхшилаш мақсадида стационарларда даволанишга, сиҳатгоҳларга ва шаҳар ҳудудидаги клиникаларда бепул даволаниш курсларини олиш учун ордерлар топширилди. Ушбу тадбирлар учун Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилди. (манба: daryo.uz)

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>