Чирчиқда 10-синф қизлари қуйи синфда ўқийдиган қизни дўппослади. Жанжал видеоси ижтимоий тармоқларга чиқариб юборилган

Чирчиқда 10-синф қизлари қуйи синфда ўқийдиган қизни дўппослади. Жанжал видеоси ижтимоий тармоқларга чиқариб юборилган

Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги 21-мактаб ўқувчилари иштирокида рўй берган кўнгилсиз ҳолат ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида жорий йил март ойи бошларида тумандаги 21-мактабнинг уч нафар 10-синф ўқувчи қизлари 9-синф қизнинг сочидан тортиб, юз ва қорин қисмига зарбалар берган. Бемаъни сўзлар билан ҳақоратлаб урган.

10-синф ўқувчиларидан бири жанжални уяли телефони орқали тасвирга тушириб, ижтимоий тармоққа чиқариб юборган.

Мазкур иш вояга етмаганлар бўйича Чирчиқ шаҳар идоралараро комиссиясига тақдим этилди.

Вояга етмаганлар бўйича Чирчиқ шаҳар идоралараро комиссиясининг 2019 йил 6 июль кунги 72-сонли қарорига асосан фарзандларини тарбиялаш борасидаги мажбуриятларини бажармаганликлари учун вояга етмаган тўрт нафар қизнинг ота-оналари 101,36 минг сўмдан 608,09 минг сўмгача жаримага тортилди. (манба:daryo.uz)