Тошкентда Иқтисодиёт университетига ўқишга киритиш эвазига 12 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Тошкентда Иқтисодиёт университетига ўқишга киритиш эвазига 12 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

26 июль куни фуқаро Ж.Ю. ариза билан мурожаат қилиб, унда Ш.Т исмли шахс унинг таниши А.И.ни ўқишга киритиб куйиш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси хабар берди.

Ж.Ю.нинг аризасини текшириш мақсадида Тошкент шаҳар прокуратураси, ИЖҚК Департаменти ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Ш.Т. ўзининг Вазирлар Маҳкамасида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали А.И.ни Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга олиб кириб қуйишни ваъда қилиб, Ж.Ю.дан 12 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Т.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. (манба: daryo.uz)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>