Шаҳрисабз туманидан Жўрабек Қобилов жаҳон чемпиони совриндори бўлди

Шаҳрисабз туманидан Жўрабек Қобилов жаҳон чемпиони совриндори бўлди

Куни кеча Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов Жанубий Кореяда ўтказилган спортнинг «Жанговар самбо» тури бўйича жаҳон чемпионатида фаҳрли 3-ўринни эгаллаган Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи иқтидорли ёшларимиздан бўлмиш Жўрабек Қобилов билан суҳбатлашди.

— Мамлакатимиз шуҳратини янада юксакларга кутаришда спортнинг ўрни жуда катта, — дейди туман ҳокими Исроил Аманов. — Шу ўринда юртимизда спортни ривожлантиришда юртбошимиз томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги ёрқин далилидир.

Суҳбат сўнггида туман ҳокими Исроил Аманов чемпионимиз Жўрабек Қобиловнинг келгуси ишларида муваффаққиятлар тилаб, Ўзбекистон Самбо ассоциацияси томонидан берилган «Ташаккурнома»ни топширди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>