ШАҲРИСАБЗДА ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИОН ФОРУМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ШАҲРИСАБЗДА ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИОН ФОРУМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Шаҳрисабзда Халқаро инвестицион форуми кўргазмаси давом этмоқда.

Унда Шаҳрисабз туманидан иштирок этаётган бир гуруҳ фаоллар, тадбиркорлар ва ҳунармандлар ҳудудда хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида ўзларининг янгича лойиҳа кўргазмалари билан иштирок этишмоқда.

Жумладан, балиқчилик, паррандачилик, сабзавотчилик, қурилиш молларини тайёрлаш, қолаверса, янгича замон технологиялари асосида миллий ҳунармандчилик буюмларини ишлаб чиқариш ва уни экспорт даражасига кўтариш мақсадида қилинган лойиҳа кўргазмалар тақдим қилинган.

— Қўлимдаги мана бу аёллар учун мўлжалланган қутичага ноёб тошларга ишлов бериш орқали тасвир яратганман, — дейди Шаҳрисабз туманида туғилган ёш ҳунурманд Шохрух Темиров. – Бунда асосий қўл меҳнати билан ишлов берилган. Мен бундан ташқари, аёлларимиз учун турли хилдаги тақинчоқлар, зираклар ва заргарлик буюмларининг бир қанча турларини мана шу бежирим тошлардан тайёрлайман. Бугунги Халқаро инвестицион форумда кутаётган натижам эса ушбу ҳунармандчиликни юртимизда янада ривожлантириш ва шу орқали экспортни йўлга қўйишни мақсад қилганман.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>