ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИСАБЗ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида
          Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаси ҳамда Сайлов кодексининг 19-моддасига асосан Халқ депутатлари туман кенгаши
Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :
  1. Бешинчи чақириқ Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси ваколати тугатилганлиги маьлумот учун қабул қилинсин.
  2. Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси қуйидаги таркибда тузилсин:
Фамилияси, исми ва отасининг исми
 
Иш жойи ва лавозими
1.
Узоқов Нумон
раиси
Фаҳрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Шаҳрисабз туман бўлинмаси раиси
2.
Алмуратов Рустам Ўктамович
Раис ўринбосари
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз тумани Кенгаши бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис, “Камалак”болалар ташкилоти раиси
3.
Омонова  Феруза  Мусурмоновна
котиб
Шаҳрисабз туман ҳокимлиги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими иш юритувчиси
4.
Маматов Баходир
Аъзолари
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Шаҳрисабз тумани кенгаши раисининг кексалар ва фаҳрийлар ишлари бўйича ўринбосари
5.
Жалилова Дилнавоз Абдухафизовна
“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Шаҳрисабз туман бўлими бош мутахассиси
6.
Тоғаева Шахло Нормаматовна
Республика Маънавият ва Маърифат маркази Шаҳрисабз тумани бўлинмаси раҳбари
7.
Рустамов Лутфулло Сиддиқович
Шахрисабз тумани халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимояси шуъбаси мудири
8.
Рахманов Сурхан Файзуллаевич
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Шаҳрисабз туман кенгаши раиси
9.
Эшбобоев Суннатилло  Турдимуродович
Шаҳрисабз тумани Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи
10.
Худойназаров Азиз Таликович
Шаҳрисабз туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази унитар корхонаси раҳбари
11.
Иброҳимов Бахром Бахтиёр ўғли
Шаҳрисабз туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси
  1. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига комиссия раиси, ўринбосари ва котибини сайлаш тавсия этилсин.
  2. Ушбу қарор Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига юборилсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  4. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.
 Халқ депутатлари
Шаҳрисабз туман Кенгашининг раиси
Исроил Аманов
30 сентябрь 2019 йил