ШАҲРИСАБЗ ТУМАН ФАОЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАН ФАОЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Куни кеча вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Шаҳрисабз шаҳар маданият саройида Шаҳрисабз туман фаоллари билан учрашди. Учрашувда вилоят ва туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим ва бошқарма бошлиқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, туман фаоллари, тадбиркорлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, фахрийлар, ёшлар иштирок этишди.


Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Шаҳрисабз туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида янги иш ўринларини яратиш юзасидан кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳар бир оила тадбиркор Давлат дастури ижросини таъминлаш, бу соҳага ички ва ҳорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, мактабгача ва мактаб таълим тизимини кенг ислоҳ қилиш юзасидан давлатимиз раҳбари олдимизда қўяётган вазифаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, аҳолига сифатли тиббий хизматни йўлга қўйиш, кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, маданий, маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш бўйича ўз таклиф фикр-мулоҳазаларини ўртага ташладилар.


Асосан, мулоқотлар тарзида ўтган учрашувда Шаҳрисабз туманининг ижтимоий-иқтисодий имкониятларини ривожлантириш юзасидан муҳим таклифлар ўртага ташланди ва бу борада долзарб масалаларга ечим топилди.


Сарварбек Примов
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари