ЧОРВАЧИЛИК, ПАРРАНДАЧИЛИК ВА БАЛИҚЧИЛИК СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛДИ

ЧОРВАЧИЛИК, ПАРРАНДАЧИЛИК ВА БАЛИҚЧИЛИК СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛДИ

Бугунги кунда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш энг асосий соҳалардан бири ҳисобланади. Бунда айниқса наслли ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабни қондирадиган қорамолларни кўпайтириш, паррандачиликни ривожлантириш ва балиқчиликни йўлга қўйиш орқали экспорт даражасини устириш муҳим ўрин эгаллайди.

Бугун Шаҳрисабз туман ҳокими Исроил Аманов ҳафтанинг ҳар жума куни «Чорвачилик куни»га бағишлаб, тумандаги Улуғбек ҳудудида чорвачилик соҳасида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди.

Унда туманимиз ҳокими чорвачилик соҳасини устиришда зотли чорва турларини кўпайтириш, бу борада зарур ва озуқабоп экин турларини етиштириш, паррандачилик ва балиқчиликни йўлга қўйиш борасида ўзининг таклифларини билдириб ўтди.

Бундан ташқари, Исроил Аманов имтиёзли кредитлар олиш орқали хорижий ва экспорт салоҳиятига эга бўлган чорва турларини кўпайтиришни йўлга қўйиш бўйича ўз фикрларини атрофлича билдириб ўтди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари