ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ

ВАТАНПАРВАРЛИК – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ

Ватанни асраш – Ватан ўғлонлари учун энг олий шараф ҳисобланади. Эрта-ю кеч, юртимиз сарҳадларида бизнинг хавфсизлигиз учун тинмасдан қўриқлаётган ҳарбийларимиз, посбонларимизни қанчалар эътироф этсак арзийди.

Жорий йилнинг 13 январь куни Шаҳрисабз тумани 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси раҳбари Шаҳло Тоғаева, халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши депутати Дилшод Ёров, фуқаролар йиғини масъул ходимлари, фахрий педагоглар, кекса нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди.

Ушбу тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси раҳбари Шаҳло Тоғаева сўзга чиқиб, бугунги тантанали байрам шодиёнаси билан барчани тадбиклаб ўтди.

— Ватанни асраб авайлаш, унинг тинчлигига ўз хиссамизни қўшиш энг олий вазифамиздир, — дейди Шаҳло Тоғаева. – Ҳар йили бўлиб ўтадиган 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини биз юксак эътироф ила нишонлаймиз. Бунда ҳам ўзгача маъно мужассамдир. Албатта, ёш авлод вакиллари ўз маҳоратлари билан юртимиз довруғини кўкларга кўтарсалар, ўз бурчларини адо этишган бўлишади деб биламан.

Тадбир давомида 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари ўзларининг байрамона чиқишларини намойиш этишиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашишди.

Шундан сўнг, йил давомида ўзининг иқтидори билан намуна бўлиб келган ўқувчи ёшларга туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари