Биргаликда одам савдосига қарши курашамиз!

Биргаликда одам савдосига қарши курашамиз!

Жорий йил 28 январь куни Шаҳрисабз туманида Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан вилоят ИИБ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари масъул ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

 “Одам савдосига қарши курашиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатишда хамкорлик самарадорлигини ошириш” мавзусига бағишланган бу тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Биргаликда одам савдосига қарши курашамиз!” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад одам савдоси, ноқонуний миграция ва оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш механизмини такомиллаштириш борасида профилактика инпекторлари ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари билан тизимли ишлар самарадорлигини оширишдир.

Семинар-тренингда 44 нафар профилактика инспектори ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимларининг малакаси оширилиб, барчасига  одам савдосига қарши курашиш бўйича ўқув қўлланмалар тарқатилди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати