ВИЛОЯТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТДИ

ВИЛОЯТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТДИ

Жорий йилнинг 29 январь куни Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов бошчилигида вилоят тиббиёт марказлари раҳбарлари туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника биносида тумандаги аҳоли вакилларининг соғлиқни сақлаш соҳасига доир мурожаатларини ўрганишди.

Бу ҳақда Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу сайёр қабулда вилоятдан ташриф буюрган 18 нафар малакали мутахассислар томонидан жами 1 минг 118 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, бу борада уларга тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

Шунингдек, туманда истиқомат қилаётган 18 нафар ногиронлиги мавмуд ва бемор оила вакилларининг хонадонларида тиббий кўриклар ташкил этилди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати