ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

Яқинда Шаҳрисабз тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, фуқаролар йиғинлари раислари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, барча корхона, муассаса, ташкилот раҳбарлари иштирокида вилоят ҳокимининг 2020 йил 6 январдаги Б-01-09/14-сонли йиғилиш баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда “Қонун устуворлигига амал қилиш” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Уни Шаҳрисабз туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зайниддин Ҳалилов очаркан, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгилаб берилган масалалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.

— Давлатимиз раҳбари куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масаласи хусусида атрофлича тўхталаркан, бу борада барча бўғиндаги раҳбарлар зиммасидаги масъулият ва жавобгарликни чуқур ҳис этишлари зарурлигига эътиборни қаратди, — дейди Зайниддин Ҳалилов. – Чунки, маҳаллий ҳокимият идораларига қилинаётган ҳар бир мурожаат замирида фуқароларнинг хоҳиш иродаси ва талаби ётади. Шунинг учун, мурожаатни холис, тезкор, қонунга белгиланган муддатларда кўриб чиқишимиз ва фуқарога тўлиқ жавоб қайтаришимиз керак. Шундагина фуқароларнинг бизга бўлган ишончи ортади.

Ўқув амалий семинарда туман адлия бўлими бошлиғи Шуҳрат Узоқов Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг бир қанча моддаларини шарҳлаб ўтиб, бу борада йўл қўйилаётган баъзи бир камчиликларни аниқ далиллар, мисоллар орқали очиб берди.

Шунингдек, ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонаси ходими Шаҳодат Қурбонова сўзга чиқиб, ўтган 2019 йилда келиб тушган мурожаатлар ва уларни ҳал этилиши билан боғлиқ амалий ишлар ҳамда камчиликлар хусусида атрофлича ахборот берди.

Семинар сўнггида, иштирокчилар томонидан тушган саволларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари қонунларга таянган ҳолда тушунчалар беришиб, йиғилиш иштирокчиларининг ҳуқуқий билимларини оширдилар.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>