ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

2020 йил 4 март куни Телеграм ижтимоий тармоғининг “Qo’shni mahalla” каналида “Шаҳрисабздаги қайта-қайта портлайдиган трансформатор ва абгор йўллар” номли видеолавҳа юзасидан

МУНОСАБАТ

Ушбу видеолавҳада Шаҳрисабз тумани “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Нушкент” қишлоғида электр энергияси билан боғлиқ муаммо мавжудлиги, бундан ташқари қишлоқнинг ички йўллари ҳам таъмирга муҳтожлиги кўрсатиб ўтилган.

Шаҳрисабз туман электр тармоқлари корҳонаси ва туман ободонлаштириш бошқармасининг расмий маълумотларига таяниб, биз қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661, 2018 йил 18 январдаги ПҚ-3480-сонли қарорларига асосан туман электр тармоқлари корхонасининг 2020 йилда амалга оширадиган манзилли дастурига кўра тумандаги «Нушкент» қишлоғида 2020 йил мобайнида  0,4 кВли жами 1,0 кмлик ЭУТ тармоқ ётқизилиши ва ушбу ҳудуддаги трансформаторни жорий таъмирдан чиқарилиши белгиланган.

Шунингдек, Шаҳрисабз туманида 2020 йилда таъмирланиши белгиланган объектларининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тумандаги қишлоқ аҳоли пунктлари кўчаларини жорий таъмирлаш бўйича режалатирилган дастлабки манзилли дастурига кўра Шаҳрисабз туманидаги “Нушкент” қишлоғининг 1,0 кмлик ички йўлларни асфальтга ўтказиш белгиланган.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати