Ишончли ахборот олмоқчимиз?

Бугун интернетдаги ижтимоий тармоқларда коронавирус пандемияси ҳақида турли маълумотлар, манбаалар бериб борилаяпти. Лекин, бу тарқатилаётган ахборотларнинг ҳаммаси ҳам ишончли деб айта олмаймиз. Айрим норасмий блоггерлар ҳам карантин даврида коронавирус хусусида ишончсиз манбалар, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатаётганлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА,  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган, карантин талаблари ва коронавирусга қарши курашиш даврида ишончли маълумотларни бериб бориш мақсадида ижтимоий тармоқда “Koronavirus info” ҳамда сохта ахборотларга раддия бериб бораётган “AntiFake.uz” расмий канали яратилиб, ҳозирда ушбу расмий каналлар телеграм ижтимоий тармоғи орқали ўз фаолиятини олиб бормоқда. Агар мана шу коронавирус ҳақида аниқ ахборотни олмоқчи бўлсангиз ушбу расмий каналларда эълон қилинаётган маълумотларга таянишингизни сўраймиз.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати