ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ИДОРА ВАКИЛЛАРИ ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШДИ

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ИДОРА ВАКИЛЛАРИ ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШДИ

Шаҳрисабз тумани прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шаҳрисабз туман бўлими ходимларининг ташаббуси остида бугун тумандаги Хожимайдон ва Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 10 нафар кам таъминланган хонадон вакилларига ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш, провардида, аҳолига коронавирус пандемиясининг олдини олиш борасида карантин тартиб-қоидаларига бирдек амал қилиши лозимлиги ҳақида кенг тушунчалар ҳам бериб ўтилди.

— Шуни айтиб ўтиш жоизки, бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кириб келганлиги сабабли барча ҳудудларда шу йилнинг 16 март кунидан эътиборан карантин ҳолати жорий этилди, — дейди туман прокурори Жасур Турсунов хонадон эгалари билан суҳбатда. – Ушбу карантин даврида барчангиз шахсий гигиенага қатъий риоя этишингиз, коронавирус юқиш хавфи ошмаслиги мақсадида зарурат бўлмаган тарқдирда кўчага чиқмаслик чораларини кўришингиз керак бўлади. Ана шундагина, биз нафақат ўзимизнинг, балки бутун инсониятнинг саломатлигига жиддий хавф солмаган бўламиз.

Шунингдек ушбу тушунтириш ишлари давомида хонадон эгаларига 7 хил турдаги озиқ-овқат ва бир қанча турдаги тиббий ҳимоя воситалари топширилди.

Уйда қолинг!

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари