ТУМАНДА КЎЧМА ДОРИХОНА ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

ТУМАНДА КЎЧМА ДОРИХОНА ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Куни кеча Шаҳрисабз туманининг «Чоршанбе» ҳудудида кўчма дорихона ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шаҳрисабз туман бўлимининг ташаббуси билан туман марказида «Шаҳрисабз фарм» МЧЖ томонидан аҳоли учун зарур бўлган антисептик воситалар, тиббиёт ниқоб ва қўлқоплари ҳамда турли дори-дармонлар сотуви йўлга қўйилди.

Айни кунларда Коронавирус пандемияси сабабли карантин жорий этилган экан, бу борада фуқароларимизга яна бир бор карантин талаб-қоидаларига бирдек амал қилишларини сўраб қоламиз. Унутманг, сиз ўз соғлиғингиз учун масъулсиз, қолаверса, яқинларингизнинг соғлиғи ҳам сизнинг ҳатти-ҳаракатларингизга боғлиқ. Бу борада барча фуқаролар шахсий гигиенага риоя этган ҳолда, қўлларни тез-тез ювиб туриши, зарурат бўлган тақдирда кўчага чиқмасликни тавсия этамиз.

Уйда қолинг!

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати