ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИ АҲОЛИ ТОМОРҚА ЕРЛАРИДА

ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИ АҲОЛИ ТОМОРҚА ЕРЛАРИДА

Бугун вилоят Кенгаши депутатлари Шаҳрисабз туманига ташриф буюришиб, аҳоли хонадонларидаги томорқа ерларини атрофлича ўрганишди.

Депутатлар туман ҳокими секторига қарашли Оқдарё маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли деҳқон хўжалиги ерларидан унумли фойдаланган ҳолда иссиқхона шаклида картошка, помидор, бодринг, булғор қалампир, баҳорги карам ва бошқа кўкат маҳсулотларини етиштиришаётганлигига гувоҳ бўлишди.

— Шаҳрисабз ерининг ҳар бир қарчи бебаҳо, суви эса олтиндан қиммат десам муболаға қилмаган бўламан, — дейди аҳоли вакилларидан бири. – Негаки, биз мана шу неъмат орқасидан нафақат рўзғорни тўлдириб борамиз, балки ортган маҳсулотни маҳаллий бозор орқали совувга қўйишни ҳам амалга ошириб келамиз. Бу эса ўз навбатида оиламизнинг иқтисодий даромади ўсишига олиб келмоқда.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>