АҲОЛИ ТОМОРҚА ЕРЛАРИ ТАРТИБГА КЕЛТИРИЛМОҚДА

АҲОЛИ ТОМОРҚА ЕРЛАРИ ТАРТИБГА КЕЛТИРИЛМОҚДА

Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши депутатлари Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларини ўрганиш ишларини амалга ошириш тадбирларини давом эттиришмоқда.

— Ерга эътибор қилсанг, келажакда ер сени боқади дея бежизга айтилмаган, — дейди халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши депутати Илёс Каттаев. – Мана бугун ҳар бир киши ўз томорқа еридан тўғри мақсадда фойдаланишни одатга айлантиришмоқда. Бу ҳам барчамиз учун энг яхши янгиликдир. Инсон борки, у озуқа билан яшайди. Бизни турли ноз-неъматлар билан таъминлайдиган ерни қадрлашни ўранишимиз керак. Ана шундагина биз келажак авлодга ўрнак бўла оламиз.

Маълумот ўрнида шуни қайд этиб ўтиш жоизки, 28 нафардан иборат халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари тумандаги ўз сайлов округларида аҳоли томорқа ерларини ўрганишни давом эттиришмоқда.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>