ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

2020 йил 19 май куни nasafnews.uz расмий сайтида “Шаҳрисабзда 3 кунда ҳал бўладиган муаммо 3 йилдан бери ечим топмайди” сарлавҳа остида эълон қилинган мақолага

МУНОСАБАТ

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ушбу мақолани мутасадди бўлимлар раҳбарлари билан атрофлича ўрганиб чиқди.

Шаҳрисабз тумани “Равот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида намунавий лойиҳа асосида 2017 йилда  қурилган уй-жойларнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришда АТБ “Қишлоққурилишбанк” Яккабоғ туман филиали томонидан камчиликларга йўл қўйилган. Чунки, АТБ “Қишлоққурилишбкнк” Яккабоғ туман филиали намунавий уйлар фойдаланишга топширилганидан сўнг, туман ҳокимининг қарори бўйича ушбу намунавий турар-жойларнинг кадастр ҳужжатини тайёрлашда Қашқадарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Давлат корхонаси Шаҳрисабз туман филиалига буюртма бериши ҳамда ушбу хизматлар учун намунавий турар-жой эгалари томонидан тўлов таъминлаб берилиши керак эди. Мана шу буюртмага асосан Қашқадарё вилоят “Ермулккадастр” ДК Шахрисабз туман филиали томонидан ушбу намунавий турар-жойларнинг кадастр ҳужжатларини қонунда белгиланган тартибда тайёрлаб, унинг асл нусхаларини сақлаш учун ипотека кредитини ажратган банкка тақдим этиши керак бўлади.

Шунингдек, Қашқадарё вилоят “Ермулккадастр” ДК Шахрисабз туман филиалида ушбу уйларнинг кадастр ҳужжатлари токи ипотека кредитлари тўлиқ қоплаб берилмагунга қадар мулкни гаровга қўйиш ёки сотиш хавфи олдини олиш учун тақиқга қўйилади. Ипотека кредитини берган банк муассасаси эса фуқарога солиқ, коммунал тўловларини амалга ошириш учун намунавий турар-жойнинг кадастр ҳужжатидан нусхани уй эгаларига беради. Фуқаро ипотека кредитини тўлиқ қоплаб берганидан сўнг, намунавий турар-жойнинг ҳақиқий мулкдори сифатида кадастр ҳужжатларига эгалик қилади.

Юқоридаги мақолада муаллиф Шаҳрисабз тумани Равот маҳалласида қурилган намунавий турар-жойларнинг кадастр ҳужжатларини ҳозиргача тайёрланмасдан келинаётганлигига Шаҳрисабз туман ҳокимининг қарори чиқмаганигини асоссиз равишда сабаб қилиб кўрсатган. Ваҳоланки, туман ҳокимининг бу борадаги 30.06.2017 йилдаги Х-2310/06, 06.10.2017 йилдаги Х-2714/10, 31.12.2017 йилдаги 3257/12 ва 3259/12-сонли қарорлари чиқарилган бўлиб, ушбу қарор ва иловалари АТБ “Қишлоққурилишбанк” Яккабоғ туман филиалига тақдим қилинган ҳамда қарорнинг алоҳида бандида ушбу масала бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилган.

Шунингдек, мақолада Шаҳрисабз тумани Равот маҳалласида яшовчи фуқаролар ўзларига қарашли уй-жолларининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш бўйича “туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилишган” деган маълумот ҳам берилган. Аммо Шаҳрисабз туман ҳокимлиги умумий бўлимининг қайдномасида 2017-2020 йилнинг ҳозирига қадар Шаҳрисабз тумани “Равот” МФЙ ҳудудидан фуқаролар томонидан бу борада ёзма ёки оғзаки мурожаат қайд этилмаган.

Яна шунингдек, мақолада тумандаги “Равот” МФЙ раисаси Дилдора Бозорова ҳам ёлғон ахборот берганлиги тўғрисида изоҳли манбаа билан келтириб ўтган. Бу борада суриштирув ишларини олиб борганимизда ушбу турар-жой массивида яшовчи фуқаро Илҳом Муратов номига МФЙ идорасига солиқдан қарздорлиги тўғрисида хат келганлиги, ушбу хатни МФЙ ходимлари фуқаронинг ўзига тақдим этганлиги аён бўлди. Лекин, юқоридаги масала юзасидан фуқаро Илҳом Муратов МФЙ ҳодимларга мурожаат этмаганлигини суҳбат жараёнида тасдиқлади ва МФЙ ходимларидан эътирози йўқлигини айтиб ўтди.

Хулоса қилиб айтганда бу масала фуқаро, банк ва кадастр бўлими ўртасида ҳал бўладиган масаладир. Амалдаги қонунга кўра намунавий турар-жой эгаси ҳозирда Шаҳрисабз туман давлат хизматлари марказига мурожаат қилса, белгиланган муддатларда намунавий турар-жойнинг кадастр ҳужжатлари нусхасига эга бўлишади.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати