БАРАКАЛИ ХИРМОН БУНЁД ЭТИЛДИ

Халқимиз меҳмон олдига дастурхон ёзиб, биринчи галда албатта унга нон қўяди. Шунданми, нон барчамиз учун энг азиз ва мўътабар неъмат саналади.
2020 йилнинг баҳори бободеҳқонларимиз учун ўта сермашаққат, ташвишли бўлди, десак муболаға қилмаган бўламиз. Айниқса, ёғингарчиликнинг меъёридан ортиқ бўлиши, жала, дўл, апрель ойида кучли қор ёғиши бободеҳқонларимизни эсанкиратиб қўйди.
Лекин, мана шундай қийинчиликларга қарамасдан, фермер хўжаликларимиз жорий йилда ғалладан мўл ҳосил тўплашга эришдилар.
Туманимизда жами 7 минг, 874 гектардан ортиқ ер майдонbда ғалла етиштирилиб, давлатга 20 минг, 366 тоннадан зиёд товар дон, 3 минг, 599 тоннадан ортиқ уруғлик сара дон топширилиб, шартномавиий режа ошириб бажарилди.
Дончиликка ихтисослашган барча шаҳрисабзлик фермер хўжаликларини ушбу ғалаба билан қизғин муборакбод этамиз.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати