ИККИ КУНЛИК ИШЛАР САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

ИККИ КУНЛИК ИШЛАР САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

2020 йилнинг 27 июль куни коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият таҳлили ва назоратини амалга оширувчи Шаҳрисабз туман штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва уни туман ҳокими Исроил Аманов бошқариб борди.

Йиғилишда жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари туманда эпидемиологик ҳолатни яхшилаш, коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, кўрилган чора-тадбирлар чуқур таҳлил қилинди.

Унда туман тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи Илҳом Шаропов, туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда туман фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбарлари Содиқ Муродов, Алимардон Қурбонов ва бошқа мутасадди ходимларнинг ахборотлари эшитилди.

— Тўғри, шанба ва якшанба кунлари туманимизнинг аҳоли кўп тўпланадиган ҳудудларида дезинфекция ишлари амалга оширилди, — дейди туман ҳокими Исроил Аманов. – Лекин биз дезинфекция ишларининг кўламини янада кенгайтиришимиз, тумандаги ҳар бир маҳаллалар ҳудудидаги ижтимоий объектлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларини ҳам тўлиқ қамраб олишимиз керак. Бу тадбирнинг сифатли амалга оширилиши учун туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази шахсан жавоб беради. Чунки, мана шу кўрилаётган чора-тадбирлар коронавирус тарқалишини олдини олади, фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, туман ҳокими туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғига “call-markaz”и фаолиятини янада ривожлантириш, бу ерда юзага келадиган ҳар қандай муаммоларни тезда бартараф этиш бўйича тегишли топшириқларни берди.

 

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>