ҲОКИМ ТОҒЛИКЛАР ҲУЗУРИДА

ҲОКИМ ТОҒЛИКЛАР ҲУЗУРИДА

Тоғли ҳудудда яшаш нақадар ҳузурли бўлмасин, лекин унинг табиат инжиликлари туфайли юзага келадиган муаммолари ва қийинчиликлари ҳам мавжудки, буни эътибордан четда қолдириб бўлмайди.

Кеча, Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов туманнинг тоғли “Ғелон” ва “Кўл” қишлоқларида бўлиб, бу ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлашда деҳқон ва томорқа ер хўжаликларидан фойдаланишнинг ҳолати ижтимоий иншоотлар, яъни, “Кўл” қишлоғидаги мактаб ва фуқаролар йиғини идорасининг қурулиши, аҳолига куз-қиш ойларида озиқ-овқат захираларини яратиш, ҳудудда томорқа ва деҳқон хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳамда картошкачиликни ривожлантиришнинг истиқболи билан боғлиқ масалаларини ўрганди.

— Бу йил тоғликлар учун баҳор ўта мураккаб келди, — дейди “Ғелон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зиёдулло Соқиев. – Мевали дарахтларимиз айнан гулга кирганда 15 май куни кутилмаганда 20 см қалинликдаги қор ёғиб, дарахтларимизни совуқ урушига олиб келди. Лекин, шунга қарамай, қишлоғимиз аҳолиси ўзига ажратилган деҳқон ва томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, картошка етиштириш билан бир қаторда сабзи, бошқа сабзавот маҳсулотларини ҳам экиб, ёшларимизнинг бир қисми, Россия ва бошқа ҳорижий давлатларга ишлагани кетишар эди. Лекин, бу йил коронавирус пандемияси туфайли йўллар ёпилиб қолди. Асосий муаммойимиз мана шу ёшларнинг бандлигини таъминлашдан иборатдир. Туман ҳокими ушбу муаммо ҳусусида тўхталар экан, асосий эътиборни “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича давлатимиз томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар асосида хусусий бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш кераклигига эътиборини қаратди. Бунинг учун эса қишлоқнинг ўзига хос имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, ҳунармандчиликни кенг йўлга қўйиш, деҳқон хўжаликлари ерларида иссиқхоналар ташкил этиш ҳисобига йил 12 ой даромад олиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш, ҳудудда экотуризмни ташкил этиш асосида ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш кераклигини таъкидлаб ўтди.

— Ғелонликлар картошка етиштириш борасидаги узоқ йиллик анъаналарини қайта тиклашлари, мана шу тармоқни жадал ривожлантиришлари, бу экиннинг серҳосил навларини экиб, олинган маҳсулотни нафақат ички, балки ташқи бозорга, яъни, ҳорижга экспорт қилишдек катта мақсадни олдиларига қўйиб, изланишлари керак, — дейди Исроил Аманов. – Чунки, эндиликда жаҳон бозорида картошка маҳсулотларига бўлган талаб ниҳоятда ўсиб бораяпти. Бу эса тоғи аҳолининг оилавий даромадларини ошишига турмуш шароитларини янада юксалишига олиб келади.

Исроил Аманов шу ернинг ўзида бир қанча қишлоқ фуқаролари билан суҳбатлашиб, улардан тушган бир қанча мурожаатларига ечим топди. Қишлоқ аҳолисини куз-қиш ойларида озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича ҳозирдан заҳира яратиш юзасидан мутасадди туман ташкилотлари раҳбарларига топшириқлар берди.

Шу куни Исроил Аманов тоғнинг чекка “Кўл” қишлоғида ҳам бўлди. Бу ерда у қишлоқ мактабининг янгидан барпо этилган қўшимча 80 ўринли биноси ва унинг замонавий жиҳозлари билан таъминланганлигини кўздан кечирди.

— Мен бутун кўллик аҳоли номидан юртбошимизга самимий миннатдорчиликларимни билдирмоқчиман, — дейди меҳнат фахрийси, Нурилло ҳожи Сафаров. – Жуда қисқа фурсат ичида мана шу замонавий мактаб биносини қўриб бердилар ва уни керакли ўқув жиҳозлари билан таъминнладилар. Бу Президентимизнинг ёш авлодга кўрсатаётган катта эътиборию ғамхўрлигидан далолат беради.

Шундан сўнг, туман ҳокими туман маҳаллий бюджетдан ажратилган 312 млн сўм маблағ ҳисобига бунёд этилаётган маҳалла идорасининг қурилиш ишлари билан танишиб, бу борада ўзининг айрим таклифларини билдириб ўтди.

Қишлоқ аҳли асосан картошкачилик, ғаллачилик ва сабзавотчилик билан шуғулланиб, шундан даромад топишади.  Қишлоқнинг табиати, иқлими, тупроғи картошкачиликка мос бўлиб, ердан ҳам сифатли ҳам тўйимлилиги ниҳоятда юқори бўлган маҳсулот олиш мумкин. Туман ҳокими ушбу маҳалла фуқаролари билан ҳам картошкачиликни ривожлантиришнинг истиқболлари ҳақида ҳам суҳбатлашди.

Куз-қиш оларида бу қишлоққа келиб кетиш ниҳоятда оғирлашади. Негаки, ёғингарчиликларнинг кўп бўлиши, қор ва тоғ жисларининг кўчиши, сел келиши натижасида қишлоқни туман марказидан боғлаб турувчи йўлнинг “Дуоба” қишлоғигача бўлган ҳудудида фавқулодда ҳолатлар юзага келади. Шуни эътиборга олиб, туман ҳокиимининг ташаббуси билан 1 млрд сўмдан ошиқ маблағ ҳисобигига маҳаллий бюджетдан “Кўл” қишлоғи йўлини очиш ва таъмирлаб туриш учун  “SHANTUI SD16” русумли янги бульдозер ажратилди.

Бу техника бизнинг йўл билан боғлиқ мушкулимизни осон қилади дейди – “Кўл” МФЙ раиси Исмоил Бобоев. – Катта қувватли булдозер ёрдамида йўлда содир бўладиган ҳар қандай талофатларни бартараф эта оламиз. Бунинг учун мен туманимиз ва вилоятимиз ҳокимларига ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Чунки, йўлсиз ҳаётимизни тасаввур этиб бўлмайди.

Бу ерда ҳам Исроил Аманов қишлоқ фаоллари билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини ўрганди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари