ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИДА

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИДА

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг мушкулини осон қилиш давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлардан бири ҳисобланади.


Бугун Шаҳрисабз туманида ташкил этилган қабулда туман ҳокими Самад Хасанов фуқароларнинг мурожаатларини тингларкан, ушбу муаммолар юзага келишида тумандаги ваколатли масъул ташкилот идоралари иш фаолияти қонуқарсиз эканлиги, ҳар бир мурожаат билан ишлашда аҳолини рози қилишдек энг олий мақсадни қўйиш давр талаби эканлигини сўз ўрнида таъкидлаб ўтди.


Пандемия шароитида ташкил этилган ушбу қабулда жами 36 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг 15 нафарини бандлигини таъминлаш мақсадида жамоатчилик ишларига жалб этиш, 12 нафар фуқароларнинг яшаш шароитини ўрганган ҳолда қонунда белгиланган тартибда фуқаролар йиғини томонидан моддий ёрдам ажратиш масаласини ҳал этиш вазифалари юклатилди. Шунингдек, 2 нафар фуқаронинг уй-жойини таъмирлаб бериш бўйича қилган мурожаатлари ҳомийлик маблағлари асосида таъмирлаб берилиши айтиб ўтилди. Шу ўринда уй-жой қуриш учун ер участка сўраб келган 7 нафар фуқароларнинг мурожаатларига қонунчилигимизга мувофиқ тушунтириш ишлари олиб борилиб, рад жавоби берилди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати