Хорижий инвесторлар билан учрашув

Хорижий инвесторлар билан учрашув

Жорий йилнинг 25 январь куни туманда, Франциянинг «Orex Loisirs» компаниясининг таъсисчиси ҳамда ижрочи директори Филипп Лебрассур ва Буюк Британиянинг «Ansher Investments» компаниясининг директорлар кенгаши раиси Анвар Хамидович Расулев ва «Ansher Capital» қўшма корхонаси директор ўринбосари Амур Джалиловлардан иборат делегациянинг туризм сохасида сармоя киритиш мақсадида ташрифи бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Исроил Аманов, туман Инвестициялар бўйича бўлим бошлиғи в.б. Рустам Бобоқулов инвесторлар билан тоғ туризмини ривожлантириш бўйича инвестиция киритиш юзасидан музокаралар олиб боришди.

Шунингдек, инвесторларга тоғ туризмини ривожлантириш бўйича тумандаги Мираки МФЙ ҳудуди ҳамда «Хисорак» сув омборининг юқоридан кўриниши кўрсатилиб, ушбу жойларга маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун «арқон йўли» ва меҳмонхона қуриш таклифи берилди.