Ҳоким қабули (02.02.2019 йил)

Ҳоким қабули (02.02.2019 йил)

Жорий йилнинг 2 февраль куни туман ҳокими Исроил Аманов раҳбарлигида тумандаги «Оқдарё» маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида  фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Ушбу ҳоким қабулида тумандаги ташкилот, корхона ва идора раҳбарлари иштирок этди.

Туман ҳокими И.Аманов қабулга келган ҳар бир фуқарони шахсан алоҳида қабул қилиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига кўрсатмалар берди.