Yangiliklar

“Ўзингни асра” акциясига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Инсон саломатлиги ҳамма нарсадан устундир. Айниқса, бугунда дунё мамлакатлари коронавирус инфекциясига қарши кураш олиб бораётган бир паллада, ҳар бир инсон ўз саломатлиги ва яқинларининг соғлиғи учун ҳам шахсий гигиена талабларига қатъий риоя этиши талаб этилади. Куни кеча Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши депутати Шаҳло Тоғаева туманимиз маркази ҳудудларида коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида “Ўзингни асра” акциясига иштирок этди. Депутат ушбу акция доирасида кенг жамоатчилик ҳудудларида коронавирусга қарши курашишга доир ўқув-қўлланмалар ҳамда ҳимоя воситаси сифатида тиббий ниқоблар улашиш била... »

Кўрсатилган манзил коворкинг-маркази қуриш учун ярайдими?

Кўрсатилган манзил коворкинг-маркази қуриш учун ярайдими?

Жорий йилнинг 19 март куни “Nasafnews” расмий сайтида “Шаҳрисабз туман ҳокимлиги тадбиркорларни сарсон қилишни давом эттирмоқда. Ҳокимлик важи «кулгуни қистайди»” сарловҳали мақола эълон қилинди. Унда Шаҳрисабз тумани “Равот” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Акмал Турдиевнинг яшаш манзили ҳудудидан коворкинг-маркази очиш мақсадида юрганлиги, тадбиркор Акмал Турдиев бу бўйича ҳужжатлар тўплаганлиги айтиб ўтилган. Қолаверса, Шаҳрисабз туман Бош вазир қабулхонасига ҳам мурожаат қилинганлиги кўрсатилган. Туман ер ажратиш ва реализация қилиш комиссияси фуқаро Акмал Турдиевнинг юқоридаги мурожаатини жойида бориб ўрганиб, у кўрсатган ер майдони коворкинг-маркази қуриш учун маъқул жой эмасли... »

СПОРТ – СОҒЛИҚ ГАРОВИ

СПОРТ – СОҒЛИҚ ГАРОВИ

Соғлом турмуш тарзи инсон саломатлиги учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Бунинг учун вақтида овқатланиш, вақтида дам олиш, шунингдек, инсон учун доимий равишда бадантарбия қилиш керак бўлади. Бугун 18 март куни Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари ўз фаолиятларини бошлашидан аввал кунлик бадантарбия билан шуғулланишди. Бу эса кун давомида фаолиятда чарчоқнинг олди олиниши ва турли хил инфекцияларга қарши иммунитет шаклланади. – Киши соғлом келажак ва соғлом ҳаётга эришиши ҳам, албатта, спорт билан доимий ва узлуксиз равишда шуғулланиш талаб этилади, — дейди Шаҳрисабз туман спорт ишлари бўлими бошлиғи Ёрқиной Жуманова. — Айниқса, эрталабки б... »

БУНГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙЛИК!

Аҳоли ўртасида турли ҳил миш-мишлар, ёлғон ахборотлар тарқалиши ҳолатлари учраса, биринчи галда барчамизнинг эътиборимизни бирдек ўзига тортади. Бугунги кунда бозорларимиз ҳудудлари ёлғон ахборотлар тез тарқайдиган маконга айланган. Бу ҳудудда ҳар ким фақат эшитганини тилга олади, ахборотни борича қабул қилиб, уни шундайлигича хазм қилишни бошлайди. Қарабсизки, асл ҳақиқат бир четда қолиб, ёлғон маълумот онг остида айланаверади. Бозор ҳудудларида аҳоли гавжум бўлганлиги сабабли турли хилдаги шов-шувли ва ёлғон хабарлар тарқалиши осон кечади. Айни кунларда коронавирус бўйича аҳоли орасида ҳар хил гап-сўзлар қулоғимизга чалиниб қолади, гоҳида. Лекин, шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай миш-миш... »

Шаҳрисабз тумани ҳокимининг қарори

Туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари бўйича лойиҳаларни тасдиқлаш ва мазкур лойиҳалар бўйича танлов ўтказиш тўғрисида Туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари бўйича туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан тайёрланган лойиҳа таклифларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни, “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини бериш танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси талабларига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН Туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонларини фермер хўжалиги юритиш учун ажратиш бўй... »