Yangiliklar

Исломов Шовкат Владимирович

Ажойиб инсон, иқтидорли раҳбар, Шаҳрисабз тумани ва Шаҳрисабз шаҳар ободончилигига муносиб ҳисса қўшиб келган Шовкат Исломовни бешавқат ўлим бугун орамиздан олиб кетди. Ш.Исломов 1961 йилда Шаҳрисабз шаҳрининг зиёли оиласида дунёга келди. Дастлаб, 1978 йилда туман молия бўлимида иқтисодчи вазифасида фаолият кўрсатди. 1980-1985 йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида таҳсил олиб, муҳандис-механик мутахассислигига эга бўлди. У 1987 йилда ҳарбий хизматни ўтаб қайтгач, 1991 йилга қадар Шаҳрисабз туманидаги собиқ 35-ҳунар техника билим юртида ишлаб чиқариш устаси, 2009 йилга қадар эса Шаҳрисабз шаҳридаги “Садо” тикув-трикотаж фабрикасида ишлаб чиқариш бўйича инструктор, назорат б... »

Ёшларнинг муаммоларига ечим топилмоқда

Ёшларнинг муаммоларига ечим топилмоқда

Президентимизнинг ташаббуси билан 30 июнь санасини мамлакатимизда ҳар йили Ёшлар куни сифатида кенг байрам қилиб келинмоқда. Мана шу сана муносабати билан “Ёшлар ойлиги” доирасида туманимизда ёшлар ўртасида онлайн тарзида турли хил оммавий-сиёсий тадбирлар, видеоконференциялар, матбуот анжуманлари ташкил этилиб, уларда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган, ўзларининг илм-фан, таълим, маданият, санъат, спорт соҳаларида иқтидор ва қобилиятларини тўла намоён эта олаётган ёшларимиз моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилмоқдалар. — Ёшларимизнинг бугун мамлакатимиз ҳаётидаги фаоллигининг ўсиб боришига коронавирус пандемияси ҳам тўсиқ бўлолмаяпти, —... »

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилади

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилади

2020 йилнинг 20 июнь куни Қашқадарё ТРК “Қашқадарё ахбороти” кўрсатувида Шаҳрисабз тумани «Ўртақурғон» қишлоғида туман “Тоза ҳудуд” ДУК ва маҳалла аҳолиси ўртасида юзага келаётган муаммолар кўрсатилган танқидий кўрсатуви ҳақида Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги, туман ҳокими ўринбосарлари, туман “Тоза ҳудуд” ДУК ташкилотининг масъул ходимлари иштирокида 2020 йилнинг 20 июнь куни Қашқадарё ТРК “Қашқадарё ахбороти”да берилган танқидий кўрсатувда кўтарилган муаммоларни атрофлича ўрганб чиқди. Кўрсатувда фуқароларнинг сони бўйича туман “Тоза ҳудуд” ДУК ташкилоти билан “Ўртақурғон” МФЙ маълумоти ўртасидаги ноаниқликларнинг келиб чиқишида “Ўртақурғон” МФЙ раисининг имзоси билан тақдим этилган м... »

«KESH» газатасига обуна бўлиб, уни қўллаб-қувватлайлик!

«KESH» газатасига обуна бўлиб, уни қўллаб-қувватлайлик!

Буюк донишмандларимиз инсоният салоҳиятига унинг билими, маънавиятига қараб баҳо беришган. Қарангки, орадан йиллар, асрлар ўтса-да, инсонларга нисбатан мана шундай талаб ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ахир, ҳар қандай жамиятнинг фаровонлиги, равнақини таъминлашга айнан ижтимоий-маънавий ва ҳуқуқий билимларга эга бўлган комил инсонларгина қодир бўлишган.   Қадим Шаҳрисабз шаҳри қадимдан илм-маърифат соҳасида ислом оламида юксак мартабага эришиб, «Қуббатил илм вал адаб» мақомига эга бўлган шаҳар саналган. Соҳибқирон Амир Темур ҳукмронлиги даврида эса бу кўҳна заминда кўплаб мадрасалар фаолият кўрсатиб, уларда Имом Бухорий, Ат-Термизий сингари мударрислар ёшларга сабоқ бериб келиб келишган. Агар мен... »

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари  ходимлари куни муносабати билан Шаҳрисабз туман ҳокими Исроил Амановнинг соҳа ходимларига                       БАЙРАМ ТАБРИГИ

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Шаҳрисабз туман ҳокими Исроил Амановнинг соҳа ходимларига БАЙРАМ ТАБРИГИ

Азиз шаҳрисабзликлар! Қадрли журналистлар ҳамда блогерлар! Мен аввало Сизларни, Сизлар орқали бутун кўҳна Кеш аҳлини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан қизғин муборакбод этаман. Шуни яхши биламизки, сўз эркинлиги жамиятда демократик тамойилларни қарор топтириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини том маънода ҳимоялаш, ҳаётимизда юзага келаётган бюрократик тўсиқлар, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларни бартараф этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Мана шуни эътиборга олган ҳолда Юртбошимизнинг ташаббуси билан Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш масаласига устуворлик бериб, оммавий ахборот воситаларини ҳақиқий маънода тўртинчи ҳокимият даражаси... »