Yangiliklar

“Қўл” ва “Ғилон” қишлоқларига олиб борувчи йўллар қордан тозаланди

“Қўл” ва “Ғилон” қишлоқларига олиб борувчи йўллар қордан тозаланди

Қиш фасли йилнинг энг гўзал фасли бўлишига қарамай, унинг ўзига яраша синов ва заҳматлари ҳам мавжуд. Айниқса, тоғ ва тоғ олди минтақаларда бир мунча қалинликдаги қор ёғиши, иқлим ҳарорати кескин совиши ҳолатлари кузатилади. Бу каби вазиятларга олдиндан тайёр туриш, йўлларни, кўчаларни қорлардан тозалаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Куни кеча Шаҳрисабз туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Алишер Ғаниев, туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Алимардон Қурбоновлар Шаҳрисабз туманининг тоғли ҳудудига қарашли “Мунаввара – Кўл” ҳамда “Мунаввара – Ғелон”  йўналиши бўйича 16 километрлик автомобиль йўлларда қорлардан тозалаш ишларини амалга оширишди. — Шуни таъкидлаш... »

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

Телеграм ижтимоий тармоғининг “QASHQADARYO AHLI”, “Telegram_Yulduzlari”, “NASAFNEWS” ижтимоий каналларида “Кашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги юристи фермерлик ерини бошқа одамга ўтиб кетгани учун ҳокимиятга адолат сўраб келган фуқарони уриб ҳайдади” сарлавҳали видеолавҳа юзасидан РАДДИЯ “Кашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги юристи фермерлик ерини бошқа одамга ўтиб кетгани учун ҳокимиятга адолат сўраб келган фуқарони уриб ҳайдади” сарлавҳали видеолавҳада тасвирланган ҳолат аслида 2020 йилнинг 15 февраль куни эмас, балки 2018 йилнинг ноябрь ойида содир этилган ва бу тасвир қандайдир йўллар билан бутун ижтимоий тармоқларда тарқатилиб, нохолис ахборот сифатида фуқароларни чалғи... »

“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” – ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ АВЗАЛЛИКЛАРИ ОЧИБ БЕРИЛДИ

“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” – ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ АВЗАЛЛИКЛАРИ ОЧИБ БЕРИЛДИ

Оилавий тадбиркорлик бугун аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, иқтисодий манфаатдорлиги ўстириб боришда муҳим омил бўлиб ҳизмат қиляпти. Жорий йилнинг 14 февраль куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов тумандаги “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, шу ердаги ёшлар вакиллари билан учрашди. Унда туман ҳокимининг мутасадди ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, тадбиркорликка хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассислари, 200 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди. Дастлаб, туман ҳокими Исроил Аманов Давлатимиз раҳбарининг Парламентга қилган Мурожаатномасида ёшларга оид Давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда 2020 йилд... »

МУРОЖААТЛАР АТРОФЛИЧА ЎРГАНИЛДИ

МУРОЖААТЛАР АТРОФЛИЧА ЎРГАНИЛДИ

Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон Респубилкаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими Исроил Амановнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг мутасадди ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди. Сайёр қабулга ечим излаб келган фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тегишли мутасадди ходимлар билан биргаликда изчил ўрганилди. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтишимиз жоизки, ушбу сайёр қабулда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, 11 нафарига тегишлилиги бўйича тушунтириш берилди, 3 нафар фуқарон... »

ЖИНОЯТ ЖАҲОЛАТГА ЕТАКЛАЙДИ

ЖИНОЯТ ЖАҲОЛАТГА ЕТАКЛАЙДИ

Президентимизнинг Парламентга қилган Мурожаатномасида ёшлар айниқса вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш борасида муҳим вазифалар ўртага ташланди. Чунки, жиноятчилик инсонни доимо жаҳолатга етаклайди, маънавиятига кескин зарба беради. Яқинда Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси ташаббуси остида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ички ишлар бўлими иштирокида тумандаги 41-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Жиноятчилик жаҳолатга етаклайди” мавзусида ўқувчи ёшлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Унда дастлаб, Республик... »