Туманда яна бир мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Туманда яна бир мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

2019 йил 28 февраль куни Шаҳрисабз туманидаги Қутчи МФЙ ҳудудида 150 ўринга мўлжалланган “Ҳисор чашмалари” мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Тадбирни туман ҳокими Исроил Аманов очиб берди.Шунингдек тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати Ф.Эшматова, вилоят мактабгача таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи А.Алимардоновлар иштирок этдилар.