«Солиқ тизими адолатли эмас. «Хуфиёна иқтисодиёт»ни рағбатлантирувчи омиллар бор». Сенат қўмитасида долзарб масалалар муҳокама қилинди

«Солиқ тизими адолатли эмас. «Хуфиёна иқтисодиёт»ни рағбатлантирувчи омиллар бор». Сенат қўмитасида долзарб масалалар муҳокама қилинди

Бугун, 12 июль куни Олий Мажлис Сенати биносида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг банк, молия, солиқ, божхона тизимини ислоҳ қилиш, инвестицион муҳитни шакллантириш, «хуфиёна иқтисодиёт»ни рағбатлантирадиган омилларни бартараф этиш каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Қўмита аъзоси Улуғбек Сотиболдиев солиқ ва божхона тўловларини камайтириш кераклигига урғу берди.

«Солиқ тизими адолатли эмас, сабаби икки томонлама солиққа тортиш ҳолатлари бор. Фойда солиғи тўлангандан кейин яна дивиденд солиғи тўланиши ҳолати, ягона ижтимоий тўловни иш берувчи тўлайди, деб талқин қилиниши, бир соҳа вакилларини рағбатлантириш эвазига бошқа соҳа  вакилларига солиқ юки оширилиши бунга ёрқин мисол. Нотенглик юзага келиши оқибатида баъзи солиқ тўловчилар ўз даромадини яшириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунинг натижасида «хуфиёна иқтисодиёт» рағбатлантириляпти ва жозибаси ошириляпти», дея Сотиболдиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Сотиболдиевнинг таъкидлашича, солиқ юки оғир ва турлари кўп.

«Истеъмолчи 20 фоиз қўшилган қиймат солиғи, 12 фоиз даромад солиғи, 12 фоиз ягона ижтимоий тўлов, 5 фоиз дивиденд солиғи (тадбиркор бўлса), жами 37-44 фоиз даромади ва истеъмолидан солиқ тўлайди. Буни енгил деб бўлмайди. «Конверт» усулида ҳақ тўлаш ҳалиям давом этяпти. Вазият шу тахлитда давом этаверса, тадбиркорлар солиқ юки енгил мамлакатларда фаолиятини олиб боришга мажбур бўлишади», деган у. (манба: kun.uz