Ғелон маҳалла фуқаролари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ғелон маҳалла фуқаролари билан учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг24 июль куни, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Д.Ёров, тумандаги 9230 -Ҳарбий қисм ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида Шаҳрисабз туманидаги денгиз сатҳидан 4 минг 100 метр баландликда, марказдан 70 километр юқорида жойлашган Ғелон МФЙ ҳудудида аҳоли билан учрашув ўтказилди. Учрашувда нуроний отахон онахонлар, ёшлар билан «Тўйларнинг ихчамлиги-бахтнинг тўкислиги», «Огоҳлик -давр талаби», «Беш ташаббус-беш имконият», «12 ойда -12 аллома», каби турли мавзуларда суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек шу ҳудудда истиқомат қилаётган ногиронлиги бор фуқаро Дўстматова Шарифа опанинг ҳолидан хабар олиниб, муаммоси ўрганилиб, ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси томонидан аҳолига, маҳалла кутубхонасига китоблар тақдим этилди.