Фуқароларнинг мурожаатларига ечим изланди

Фуқароларнинг мурожаатларига ечим изланди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Насрулло Акбаровлар билан биргаликда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан қабул уюштирилди. Унда тумандан 192 нафар фуқаролар иштирок этишиб, уларнинг бир қанча турдаги 83 та ёзма ва оғзаки мурожаатлари тингланди.

– Мен 2019 йил олий таълим муассасаларида тест синовларидан ўтиб тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилиндим, — дейди қабулга иштирок этётган фуқаро. – Шу ўринда менга давлатимиз томонидан тўлов шартномасини бажаришда қандай имкониятлар мавжуд, — дея мурожаат билан юзланди. Туман ҳокими Исроил Аманов фуқаронинг мурожаатига жавобан, туманда фаолият олиб бораётган тижорат банкларига ўз масаласи юзасидан мурожаат этиши лозимлиги, уларда тўлов контракт шартномаси учун махсус имтиёзли кредитлар мавжудлиги, ушбу кредитлардан фойдаланган ҳолда олий ўқув юртида бемалол ўқишини давом эттириши мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди.

Қабул жараёнида жами 83 та мурожаатларнинг 45 таси жойида ҳал этилди. 20 та мурожаатларга тушунтириш ишлари олиб борилди. 18 та мурожаатлар ўз ечимини топиш мақсадида керакли манзилда қайта ўрганиб чиқишлиги бўйича тавсиялар берилди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.