Пахта йиғим-теримига киришилди

Пахта йиғим-теримига киришилди

Шу йилнинг 20 сентябрдан бошлаб, Шаҳрисабз туманида пахта йиғим-теримига киришилди. Мана шу муҳим мавсум олдидан Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов бошчилигида барча сектор раҳбарлари туманимиздаги “Амир Ҳушвақтов” ва “Жўра Элбоев” ҳудудидаги фермер хўжаликлари далаларида бўлишиб, 2019 йил пахта ҳосилининг салмоғини кўздан кечиришди.

Шу куни “Амир Ҳушвақтов” ва “Жўра Элбоев”ҳудудларида туман фаоллари йиғим-теримга жалб этилган уюшмаган аҳоли, фаҳрийлар ва атряд раҳбарлари иштирокида тадбир ўтказилиб, унда Қуръон тиловат қилинди ва туманимиз пахта хирмонини тезроқ бунёд этишга оқ фотиҳа берилди.

— Пахтани қанчалик тез, сифатли ва тоза терсак хирмонимиз салмоғи шунчалик юксак бўлади, — дейди Исроил Аманов. – Хирмон чаноқдаги граммлардан яралади. Шунинг учун ҳосилни исроф бўлишига йўл қўймаслигимиз керак.

Туман ҳокими йиғим-теримда иштирок этадиган ҳашарчиларга тўланадиган терим пуллари ва қўшимча раҳбатлар бўйича ҳам атрофлича тушунчалар бериб, уларга мавсумга куч ва зафарлар тилади.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.