«Жаҳолатга қарши-маърифат» мавзусида тадбир ўтказилди.

«Жаҳолатга қарши-маърифат» мавзусида тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлимининг ташаббуси билан ДХХ Чегара қўшинларига қарашли 9230-ҳарбий қисм жамоаси ўртасида «Маърифат тарғиботчилар жамияти» фаоллари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда туман ички ишлар бўлими, Ўзбекистон мусулмонлар идораси туман вакиллиги, Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз тумани кенгаши фаоллари иштирок этишди. Тадбирда ҳарбий бурчини шараф билан ўтаётган жасур ва мард ҳарбий хизматчиларидан бир гуруҳига Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлими томонидан бадиий асарлар жамланмаси совға қилинди.

Шунингдек, тарғиботчилар гуруҳи шу куни тоғли Кўл қишлоғида бўлишиб, диний мутаносиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш борасида тузилган “Йўл харитаси”нинг 25-бандига асосан аҳолини турли экстремистик ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида очиқ мулоқотни ташкил этишди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.