ЎҚИТУВЧИЛАР ВА МУРАББИЙЛАР ЭЪЗОЗДА

ЎҚИТУВЧИЛАР ВА МУРАББИЙЛАР ЭЪЗОЗДА

Ҳар бир инсоннинг комил шахс бўлиб вояга етишида, етук касб эгаси бўлиб жамиятда ўз ўрнини топишида устоз-муаллимларнинг ўрни жуда муҳим саналади.
Фидойи, заҳматкаш ўқитувчилар ўз шогирдларига билим бериш баробарида улар қалбига инсонга хос энг гўзал эзгу хислатларни, меҳр-оқибат ва одамийлик туйғуларини сингдириб боради. Турли йўналишларда ўз иқтидори, маҳорати ва билим салоҳияти билан юқори натижаларга эришиб келаётган ўғил-қизларимизнинг муваффақиятлари замирида аввало, азиз устозларнинг заҳматли меҳнатлари мужассам.

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни  Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман кенгаши ҳамда туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда таълим тизимида узоқ йиллардан бери меҳнат қилиб, соҳада юқори натижаларга эришиб келаётган педагог-ходимлар, ҳозирги кунда нафақада бўлган меҳнат фахрийлари, мактабгача таълим муассасаси ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман кенгаши раиси С.Абдуллаев, туман халқ таълими бўлими мудир ўринбосари О.Мухиддиновлар сўзга чиқишиб, бугунги кунда таълим тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳусусида атрофлича сўз юритишди.

Шу ўринда тадбирда иштирок этаётганлар учун байрам дастурхони ёзилиб, таълим тизимида узоқ йиллардан бери меҳнат қилиб, соҳада юқори натижаларга эришиб келаётган педагог-ходимлар, меҳнат фахрийлари, мактабгача таълим муассасаси ходимларига Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман кенгаши ҳамда туман халқ таълими бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати