“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ” ТАДБИРИ ДАВОМ ЭТАДИ

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ” ТАДБИРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Шуни айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда ахборот хуружи авж олган бир даврда аҳоли айниқса ёшларимиз турли ёд ғояларнинг таъсирига тушиб қолмасликни олдини олиш мақсадида юртимиз бўйлаб, бир қатор тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиб борилмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 16 сентябрь куни Шаҳрисабз тумани 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Жаҳолатга қарши – марифат” тадбири бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши депутати Дилшод Ёров, туман ҳокимининг ўринбосари Бегзод Назаров ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Шаҳло Тоғаевалар иштирок этишди.
— Биламизки, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган, — дейди халқ депутатлари туман кенгаши депутати Дилшод Ёров. – Бу борада ҳар бир ёш ҳозирда ўз имкониятларини эркин намоён эта олиши ва бу билан турли ютуқларга ҳам эришиши мумкин. Бугунги тадбирларимиз ҳам шулар жумласидандир.
Тадбир давомида ёшларимиз орасидан 10 синф ўқувчиси Дурдона Мадиева сўзга чиқиб, ўзининг оилага бўлган меҳр, Ватанга бўлган муҳаббат туйғулари йуғрилган шеърларидан бир қанчасини ўқиб бериб, келажакда Зулфияхоним сингари етук шоира бўлишини айтиб ўтди.
Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзининг имкониятларини эркин ифода эта олган ёшларимиздан Дурдона Мадиевага Шаҳрисабз туман ҳокими Исроил Амановнинг ташаккурномаси, бадиий асарлар жамланмаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғасини топширди.

Сарварбек Примов
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари