“Маърифат зиёлилари” республика кўрик-танлови бўлиб ўтди

“Маърифат зиёлилари” республика кўрик-танлови бўлиб ўтди

Бугун 25 октябрь куни Буҳоро вилоятида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “Маърифат зиёлилари” республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Унда вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ҳузуридаги “Маърифат тарғиботчилар жамияти” аъзоси, тумандаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Дилдора Бакирова иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ишчирокчиларга диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Сарварбек Примов
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари