
ТУМАН ҲОКИМИ ЎЗ МАҲОРАТИНИ НАМОЙИШ ЭТДИ
Жорий йилнинг 10 январида Шаҳрисабз туманида Қуролли Кучларимизнинг йигирма саккиз йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган фестиваль давомида ҳарбий қурол аслаҳаларнинг кўргазмали намоийиши бўлиб ўтди.
Ушбу кўргазмага ташриф буюрган ёшларга ҳарбий хизматчилар томонидан қурол-яроқлардан фойдаланиш сир-асрорлари ҳақида маълуотлар берилди.
Шу жумладан, Шаҳрисабз туман ҳокими Исроил Аманов йиғилганларга ўзининг ҳарбий хизматда орттирган билим ва маҳоратини намойиш этган ҳолда АК-74 Калашников автомат қуролини 12 сонияда қисмларга ажратиб, 15 сония ичида қайта йиғиш услубини кўрсатиб ўтди.
Сарварбек Примов
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари