АҲОЛИНИНГ МУРОЖААТЛАРИГА ЕЧИМ ИЗЛАНДИ

АҲОЛИНИНГ МУРОЖААТЛАРИГА ЕЧИМ ИЗЛАНДИ

Бугунги кунда киши учун аҳолини рози қилишдек, энг олий вазифа бўлмаса керак, менимча. Айниқса, бу борада жойларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашлар самараси аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга қаратилаётганлигини айни ҳақиқат сифатида кўришимиз мумкин.

Жорий йилнинг 11 январь куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов бошчилигида барча сектор раҳбарлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатини ўрганишди.

Боз устига, бугунги ўтказилган қабул жараёнида фуқароларимиз томонидан барча турдаги жами 65 та мурожаатлар йўлланди.

Ушбу мурожаатларнинг 52 тасига масъул ходимлар томонидан ўз ўрнида қонунда белгиланган тартибда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мурожаатларнинг ҳолатидан келиб чиқиб, уларнинг 8 тасига қонунчилигимизга асосан тегишли тартибда ўрганилиб, жойида ҳал этилиши юзасидан тумандаги корхона, ташкилот, муассаса раҳбарларига кўрсатмалар юклатилди.

Яна шунингдек, ушбу қабулда мурожаатларнинг 5 таси ўз ўрнида ҳал этилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов ҳар ҳафтанинг шанба кунлари эрталаб соат 9:00 дан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан қабули ўтказилади.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари