КЎЛ ҚИШЛОҒИДАГИ ҚВП БИНОСИ 2021 ЙИЛ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАНАДИ

КЎЛ ҚИШЛОҒИДАГИ ҚВП БИНОСИ 2021 ЙИЛ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАНАДИ

2020 йилнинг 22 январь куни Телеграм ижтимоий тармоғининг “Sizdan telegram” канали орқали Шаҳрисабз тумани Кўл қишлоғида жойлашган қишлоқ врачлик пункти биносининг ҳозирги ҳолати юзасидан танқидий видеолавҳа эълон қилинди. Унда айни дамда ҚВПнинг фаолияти кўрсатилиб, беморлар учун даволанишда шароитлар йўқлиги, улар учун хоналар етишмаслиги кўрсатилган.

Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси расмий маълумотига таяниб, биз қуйидагиларни маълум қиламиз.

Шаҳрисабз тумани Кўл қишлоғида жойлашган ҚВП биноси 1991 йилда қурилган бўлиб, ҳозирки кунда қишлоқ аҳолисининг саноғидан келиб чиқиб, беморлар даволаниши учун 2 та, шифокорлар учун 1 та, лабаратория ва бошқа тиббий анжомлар сақланадиган 3 та хоналари мавжуд. Ушбу ҚВП биноси сўнгги марта 2015 йилда жорий таъмирланган. Қиш фасли ойларида Ушбу ҚВП биносини иситиш юзасидан кўмир, ўтин каби ёқилғи махсулотлари доимий етказилиб берилмоқда. Ҳозирки кунда Ушбу ҚВП биноси ўз фаолиятини давом эттириш учун ҳеч қандай камчиликлар мавжуд эмас.

Бундан ташқари ушбу ҚВПда 1 нафар врач ва 5 нафар ҳамшира фаолият кўрсатиб, улар учун керак бўлган барча турдаги тиббий дори-дармонлар захираси ҳар ой давомида етказилиб борилади.

Қиш фаслининг ойларида аҳоли ўртасида турли ҳилдаги Грипп ва шамоллаш касалликлари жуда кўп кузатилиши сабабли, ушбу ҚВП биносида даволанувчилар сони ортганлигини кўришингиз мумкин.

Албатта, “Кўл” қишлоғида барча замон талабларига жавоб бера оладиган янги ҚВП биносини барпо этиш юзасидан Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси жорий йилда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига 2021 йилги Давлат Дастурига киритилиши юзасидан ўз таклифини билдирган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Давлат Дастурлари бутун йил давомида ўрганишлар натижаси юзасидан тегишли мутасадди ҳодимларнинг хулосасига таянган ҳолда ишлаб чиқилади.

Туманимиздаги “Кўл” қишлоғида жойлашган ҚВП биноси эса ҳозирча фойдаланишга яроқли ҳисобланади. Албатта, фуқароларимизнинг мурожаатини эътиборга олган ҳолда, туман тиббиёт бирлашмаси ушбу ҚВП биносини 2021 йил Давлат Дастурига китириш юзасидан Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига таклиф юборади.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>