106 ёшли шаҳрисабзлик онахоннинг орзулари нима эди?

106 ёшли шаҳрисабзлик онахоннинг орзулари нима эди?

Истиқлолимиз бахш этган неъмату имкониятларнинг саноғи беҳисоб. Улардан баҳраманд бўлиб яшаш эса — катта бахт, улуғ саодат. Шу боис бугунги дориламон кунларимизнинг ҳар бир дақиқасига қанча шукроналар айтсак, шунча кам. Орамизда шундай мутабар кишилар борки, уларнинг ҳолидан хабардор бўлиш, қўлларидан тутиб дуо олиш каби вазифаларни бажариш барчамиз учун фазилат саналади.

Шу муносабат билан, ҳокимлик вакиллари Шаҳрисабз тумани, “Улоч” қишлоғида бўлишиб, маҳалла фаоллари ва фахрийлар иштирокида ушбу қишлоқда яшовчи 106 ёшни қаршилаган Шарофат ая Мирзаеванинг ҳолидан хабар олишди.

— Хонадонимизга меҳмон кириб келиши билан барака ҳайр ҳам остонадан ҳатлаб келади, — дейди Шарофат ая меҳмонлар билан суҳбатда. – Авваломбор, Юртбошимиз омон бўлсин, тинчлик деган неъматимиз абадий бўлсин. Бир пайтлар тинчликни, осойишталикни, фарзандлар, невараю-чеваралар роҳатини кўришни орзу қилар эдим. Армонсиз қолмадим. 36 нафар набира ва 48 нафар эваралик бўлиш насиб этди. Бугун қўлларим фақат дуода: Урушни кўрманг! Урушни сиз-ку кўрманг, фарзандларингиз ҳам, невараларингиз ҳам, эвараларингиз ҳам кўрмасин, омин!

Ҳокимлик вакиллари онахоннинг ёшлик ва уруш хотиралари билан ўртоқлашди. Бугунги дориламон кунларимизнинг ҳар бир дақиқасига қанча шукроналар айтсак кам эканлигига амин бўлишди.

Шундан сўнг,  вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Мақсуда Мустафоева ва Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Амановлар вилоят ҳокими З.Мирзаевнинг қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширишди.

Шаҳноза Астанова, журналист.