ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

Телеграм ижтимоий тармоғининг “QASHQADARYO AHLI”, “Telegram_Yulduzlari”, “NASAFNEWS” ижтимоий каналларида “Кашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги юристи фермерлик ерини бошқа одамга ўтиб кетгани учун ҳокимиятга адолат сўраб келган фуқарони уриб ҳайдади” сарлавҳали видеолавҳа юзасидан

РАДДИЯ

“Кашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги юристи фермерлик ерини бошқа одамга ўтиб кетгани учун ҳокимиятга адолат сўраб келган фуқарони уриб ҳайдади” сарлавҳали видеолавҳада тасвирланган ҳолат аслида 2020 йилнинг 15 февраль куни эмас, балки 2018 йилнинг ноябрь ойида содир этилган ва бу тасвир қандайдир йўллар билан бутун ижтимоий тармоқларда тарқатилиб, нохолис ахборот сифатида фуқароларни чалғитяпти.

Видеолавҳада берилган изоҳда ҳокимиятга адолат сўраб келган фуқаро Шухрат Абдуллаевни фермер деб нотуғри изоҳ беряпти. Аслида, фуқаро Абдуллаев Шуҳрат фермерлик фаолияти билан шуғулланмаган ва Шаҳрисабз туман давлат хизматлари маркази рўйхатида фермер сифатида ҳисобда турмайди. Балки, у амалдаги қонунларимизга хилоф равишда Шаҳрисабз “Пилла” АЖга қарашли Шаҳрисабз тумани Авазмалик қишлоғидаги тут плантациясида ноқонуний уй-жой қурилишини амалга оширган.

Шаҳрисабз туман архитектура ва қурилиш бошқармаси мутасадди бўлимлар билан ҳамкорликда фуқаро Шухрат Абдуллаевнинг юқоридаги ноқонуний ҳаракатини ўрганиб чиқиб, Шаҳрисабз тумани ҳокимлигига 2018 йил 24 ноябрь куни тақдимнома киритиб, фуқаро Шухрат Абдуллаевга ушбу ноқонуний қурилишини ўз кучи билан бузиб олиш ҳақида 2018 йил 25 ноябрь куни огоҳлантириш хати берилган.

Юқоридаги огоҳлантиришдан қаноатланмаган ҳамда ноқонуний қурилишни бузишдан бўйин товлаган фуқаро Шухрат Абдуллаев 2018 йил ноябрь ойининг охирида Шаҳрисабз туман ҳокимлигига келиб, жанжал кўтарган ҳамда туман ҳокимлиги юристини ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, тортишиб қолган.

Шунинг учун, Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги юқоридаги Телеграм ижтимоий тармоғининг “QASHQADARYO AHLI”, “Telegram_Yulduzlari”, “NASAFNEWS” ижтимоий каналларида “Кашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги юристи фермерлик ерини бошқа одамга ўтиб кетгани учун ҳокимиятга адолат сўраб келган фуқарони уриб ҳайдади” сарлавҳали видеолавҳада фактлар бузиб берилганлиги ҳамда 2018 йилдаги воқеа бугун намойиш этилганлиги учун интернет фойдаланувчиларига изоҳ ва тушунтириш беришларини сўрайди.

Ушбу раддияномага фуқаро Шухрат Абдуллаевнинг ноқонуний қурилиши бўйича туман ҳокимлигининг мутасадди бошқарма ва бўлимларининг тақдимнома, хулосалари ҳамда фуқаро Абдуллаев Шуҳратни фермер хўжалиги раҳбари эмаслиги ҳақида Шаҳрисабз туман давлат хизматлари марказининг маълумотномаси мавжуд.

Ушбу тегишли ҳужжатлар тўплами сўралган жойга тақдим этилади.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари