ҲАШАР — ЭЛИМИЗГА ЯРАШАР!

ҲАШАР — ЭЛИМИЗГА ЯРАШАР!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги “2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари акциясини ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан жорий йилнинг хайрия халқ ҳашари туманимиздан жами 18 минг нафардан зиёд аҳоли, ёшлар фаол иштирок этишди. Айниқса, ушбу ҳайрия ҳашари туманимизнинг барча МФЙларида, корхона, муассаса, ташкилотларда уюшқоқлик билан ташкил этилиб, унда асосий эътибор маъмурий бино ҳудудларини, қишлоқ ва маҳала гузарларини, аҳоли турар-жойлари атрофларини чиқиндилардан тозалаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, йўл атрофлари, атрофдаги дарахтларга шакл бериш, тагларини юмшатиш ва оқлаш энг асосийси, барча қишлоқлардаги қабристонларни тартибга келтиришга қаратилди.

Шу куни ҳайрия хашарига корхона, муассаса, ташкилотлар ва фермер хўжаликларининг 100 дан зиёд техника воситалари жалб этилиб, ҳудудлардан 50 тоннадан ошиқ чиқиндилар ташиб чиқарилди. Қолаверса, барча МФЙлар корхона, муассаса, ташкилотлар ва аҳолининг кучи билан жойлардаги бўш майдонларда 10 минг тўп манзарали, 5 минг тўп мевали, 15 минг тўп турли хил гўл кўчатлари ўтқазилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз туман Кенгаши фаоллари томонидан боқувчисини йўқотган фахрийлар хонадонларининг томорқа ерлари тартибга келтирилиб чиқиндилардан тозаланиб, белланди ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ахборот хизмати