Шаҳрисабз тумани ҳокимининг қарори
Туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари бўйича лойиҳаларни тасдиқлаш ва мазкур лойиҳалар бўйича танлов ўтказиш тўғрисида
Туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари бўйича туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан тайёрланган лойиҳа таклифларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни, “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини бериш танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси талабларига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН
- Туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонларини фермер хўжалиги юритиш учун ажратиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Мазкур лойиҳалар бўйича танловлар “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини бериш танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом (19.11.2005 й. рўйхат рақами №1523) талаблари асосида ўтказилсин.
- Ишлаб чиқилган лойиҳалар туманнинг барча ҳудудларида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳудуд раҳбарлари, илғор фермерлар ва кенг жамоатчилик томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилсин.
- Талабгорлар (фаолият юритаётган фермер хўжалиги бошлиғи, фуқаролар)дан олинган аризалар, тақдим этилган ҳужжатлар асосида тузилган номзодларнинг маълумотнома (объективка)си танловга қатнашиши учун халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясида маъқулланиши сўралсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов
11 март 2020 йил